Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Хотира азиз

Хотира азиз

Аждодлар хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром боболаримизнинг қалбимизда мангу барҳаётлиги, улар номи остида фахр-ифтихор туйғуларини чуқур ҳис этишимиз ҳамда улар юрган буюк йўлдан шаҳдам кетаётганимизнинг ёрқин исботидир. “Ўтмишсиз келажак йўқ” нақлига амал қилиниб, мамлакатимизнинг турли гўшаларида аждодларимизни ёдлаш, улар амалга оширган улуғ ишлар билан чуқурроқ танишиш ҳамда улар билан боғлиқ тарих ҳақиқатларини тиклаш, бой маданий меросларни сақлаб қолиш масаласида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, бундай қутлуғ ишлардан бири Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими томонидан ўтказилган тадбирдир. Ушбу фонд ва унинг ҳудудий бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маъқулланган «Аждодлар мероси – маърифат зиёси» грант лойиҳаси асосида бир қатор маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб келаяпти. Бунга куни кеча муассаса томонидан «Хотира азиз – қадр муқаддас» деб номланган тадбирнинг ўтказилиши яққол мисол бўла олади. Тадбирда Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган «Бувижонлар мактаби»нинг фаоллари иштирок этдилар. Кеча қатнашчилари дастлаб Қибрай туманининг Салор қўрғонида жойлашган «Хотира боғи»да бўлишиб, Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди томонидан шахидлар хотирасини тиклаш борасида амалга ошираётган ишлари билан танишдилар. Ушбу танишувдан сўнг эса муассаса раҳбари З.Эшмирзаева фонд томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил гапириб берди. “Салор саёҳати” ўз ниҳоясига етгач, тадбир иштирокчилари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар.
Музейда ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Мухаммад Али, музей директори, тарих фанлари номзоди Х.Файзиев, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбековлар Буюк саркарда Амир Темурнинг ҳаёти ва жанговар фаолияти ҳақида тадбир қатнашчиларига гапириб бериш билан бирга Соҳибқироннинг аёлларга бўлган муносабатига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбир сўнггида эса иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича барча саволларига жавоб олишди. Сўнгра барча қатнашчилар музей бўйлаб саёҳат қилишди.


Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]