Яккабоғда саёҳат уюштирилди
#ҳудудлардан_хабарлар









Куни кеча Халкаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ тумани бўлими томонидан туманнинг тоғли ҳудудига тарихий манзилларни кўздан кечириш, Амир Темур ва темурийлар даврига оид унсурларни излаб топиш мақсадида илмий саёҳат уюштирилди. Сафар сўнгида Яккабоғ туманининг тоғли ҳудудидаги 38-сон умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларга яшаб турган ўлкасини ўрганиш натижалари бўйича сўзлаб берилди.
Учрашув ўқувчиларнинг Амир Темур тарихи бўйича билимларини синовдан ўтказиш ва янада мустаҳкамлаш учун “савол-жавоб” тарзида давом эттирилди. Ўқувчилар тадбирда фаол иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида Фонднинг ҳудудий бўлими номидан мактаб кутубхонасига Соҳибқирон Амир Темур тарихига оид китоблар жамламаси тухфа қилинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати