Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Темурийлар тарихи давлат музейида халқаро конференция бўлиб ўтди

Темурийлар тарихи давлат музейида халқаро конференция бўлиб ўтди

 

Куни кеча Темурийлар тарихи давлат музейида “Темурийлар Ренессанси: тарих, тадқиқотлар ва муаммолар” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тарихчи олимлару академиклар, талабалару журналистлардан иборат конференцияда бир қанча давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Қолаверса, ZOOМ платформаси орқали тўғридан тўғри хорижлик тарихчилар, темуршуносларнинг иштирок этиши конференция қамровининг кенгайишига катта ҳисса қўшди.

Анжуманни ЎзР ФA Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари номзоди, доцент Хуршид Файзийев очиб берди ва иштирокчиларни сана муносабати билан чин дилдан қутлади.

Сўнгра Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Aли анжуман иштирокчиларини қутлаб, Амир Темур ва темурийлар тарихига доир янги маълумотларни ўзида жамлаган илмий мақолалар, янги асарлар ёзишда фаол бўлишга чорлади. Кимда нашр этилмаган шундай янги асарлар мавжуд бўлса чоп этишда Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳамкорлик қилишини билдириб ўтди.

Шунингдек, ЎзР ФA вице-президенти, Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Aбдуҳалимов ҳам барча иштирокчиларни самимий қутлаб, анжуманнинг сермазмун бўлиши тилакдоши эканлигини таъкидали.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Гулчеҳра Рихсийева сўзга чиқар экан, мамлакатимизда “Темуршунос олимлар” уюшмасини тузиш керак деган ажойиб таклифини айтиб ўтди. Унга кўра, уюшма тузилса, барча илмий ва ижодий ишлар тўпланиб, нафақат Ватанимиз, балки хориж темуршунослари ҳам керакли маълумотларни шу уюшмадан олиши мумкин бўлади.

Шунингдек, анжуманда Перфект-университй ректори, техника фанлари доктори, профессор

Даурен Илесалийев, тарих фанлари доктори, профессор, академик Дилором Юсупова, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институти, Тиллар, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти (AҚШ) Aзизуллаҳ Aрал, тарих фанлари доктори, профессор Омонулла Бўрийев, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари доктори (ДСc) Фарҳад Раҳими, Перфект-университй ўқитувчиси Ж.З.Aбдимуратов, Перфект-университй талабаси Б.Тожиддинова, Перфеcт-университй талабаси И.Х.Каримов ва ZOOM платформаси орқали маъруза қилган Иоганн Гутенберг номидаги Майнз университети (Германия) профессори Дилбархон Aҳмедова, Темурийлар уюушмаси асосчиси ва президенти (Париж) Фредериқуе Беаупертуис-Брессанд, Боязид Йилдирим университети профессори (Анқара) Туба Томбулоğлу, Қарабаğ Университети профессори (Озарбайжон), Филология фанлари доктори (ДСc) Элчин Ибрагимов ва бошқалар мавзуга доир бир қанча муаммоларга ечимлар таклиф қилишди, қизиқарли маълумотлар айтиб ўтишди.

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan