“МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР АТЛАСИ” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ
#ҳудудлардан_хабарлар








Куни кеча А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида “Миллий қадриятлар атласи” китоб-албомининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Маънавият ва маърифат маркази вилоят ва шаҳар бўлими ходимлари, шоирлар, ёзувчилар, ҳарбий хизматчилар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
Мазкур тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бош мутахассиси Зуҳра Бегим, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Зубайдулла Ибрагимов, Шавкат бахши шоир ва бошқалар сўзга чиқиб, китобнинг бугунги кунда айни муддао эканлиги ва халқимизнинг миллий қадриятларини кўрсатиб берувчи беқиёс китоб бўлганлиги ҳақида гапириб, барчани янги китоб билан табриклади.
Китоб-албомнинг мазмун-моҳияти, унда акс этган миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва бой маданий меросимизни ёш авлодга етказишдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати