Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги тантанали нишонланди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги тантанали нишонланди

Ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси  Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонлагаётган шу кунларда кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимларида ҳам давомий ўтказилиб бориляпти.
Шундай тадбирлардан бири фонднинг Тошкент вилояти бўлими томонидан Чирчиқ Олий танк  қўмондонлик мухандислик билим юртида бўлиб ўтди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, фонднинг Тошкент вилоят бўлими, Темурийлар тарихи давлат музейи  ҳамкорликда  “Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон ва миллий ҳарбий санъат ривожига қўшган хиссаси” мавзусидаги ушбу илмий-услубий конференция Соҳибқирон бобомиз таваллудига бағишланган бўлиб, билим юрти курсантларини бобомиз ҳақидаги янги ва ишончли маълумотлар билан таништиришга хизмат қилди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, профессор, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али, тарих фанлари доктори, профессор Хамидулла Дадабоев, тарих фанлари номзоди, Темурийлар тарихи Давлат музейи директори Хуршид Файзиевлар Амир Темурнинг жахон ҳарб санъатидаги улуши, Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожи мавзуларида маъруза қилдилар.
Қизғин бахс ва мунозаралар асосида ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Конференция якунида Мудофаа вазирлигининг маънавият ва  маърифат маркази қошидаги “Турон” Давлат ҳарбий театри  актёрлари томонидан  Абдулла Ориповнинг  “Соҳибқирон Амир Темур” асари асосида  тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари йиғилиш биноси фоесида Темурийлар тарихи Давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилган Буюк саркарда Амир Темур даврига оид кўчма музей экспонат – расмлар галлереяси билан яқиндан танишдилар.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]