Амир Темур қачон ва қаерда туғилган?

Амир Темур, Темурбек, тўлиқ айтсак, Амир Темур ибн Амир Тарағай милодий 1336 йил 9 апрел куни Кеш(ҳозирги Шаҳрисабз) яқинидаги хушманзара кўҳна Хўжа Илғор қишлоғида туғилди.
Отаси – Амир Тарағай, Тарағайбек(туғилган йили номаълум – 1360) барлос қабиласининг нуфузли оқсоқоли бўлган. Ўзбек халқи таркибида тўқсон икки уруғ борлигини биламиз. Барлос ана шу “тўқсон икки”нинг биридир. Амир Тарағай Туроннинг ўша пайтдаги ҳукмдори Амир Қозоғон олдида ишонч қозонган ҳурмати бор беклардан ҳисобланар, Чиғатой улуси беклари қурултойларига қатнашиб турарди. Ҳарбий ишларга майли йўқ, тақводор мусулмон, вақтини дарвешлар билан ўтказарди. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича,”Тарағайбек уламо ва сулаҳо ва муттақийларга мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди…”
Онаси – Тегина-Хотун, Такина-бегим, Такина Моҳбегим (тахминан 1318, Бухоро – 1353, Шаҳрисабз) Бухоро уламолари пешвоси мавлоно садр аш-шариъа, яъни шариат қонунларини шарҳловчи аллома Убайдуллоҳ ал-Бухорийнинг қизидир. Милодий 1334 йилда 16 ёшда Тарағайбекка узатилган. Орадан икки йил ўтгач, Темурбек таваллуд топди.
Онаси ва отаси Шаҳрисабзда дафн этилган. Амир Темур онаси хотирасига баландлиги етмиш бир метр келадиган дунёга машҳур Оқсарой ёдгорлигини бунёд этдирди.
Ривоятларга қараганда, кунлардан бир кун Cоҳибқироннинг саккизинчи бобоси Қочувли-баҳодир туш кўрибди, тушида унинг қўйнидан бир юлдуз учиб чиқиб жамол кўргизибди ва шу заҳотиёқ сўнибди, кейин иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси ярқиллаб чиқибди, бари сўнаверибди. Бу ҳол етти марта такрорланибди. Бироқ саккизинчи мартасида катта порлоқ юлдуз отилиб чиқибди-ю бутун дунёни ёритиб юборибди! Мана шуни Амир Темур юлдузи деб тахмин қилинади. Ундан яна бир неча кичик юлдузлар пайдо бўлибди, катта порлоқ юлдуз мағриб чизиғига бош қўйиб сўнгандан кейин, кичик юлдузлар порлашда давом этибдилар…