Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 БУЮК БОБОМИЗ ИБРАТИ

БУЮК БОБОМИЗ ИБРАТИ

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Андижон вилояти бўлими Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда институт биносида “Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур тадбирда фонд ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ, институтнинг биринчи проректори Абдусалом Маҳсуталиев, “Гуманитар фанлар” кафедраси доценти Расулжон Юсупов, тарихчи, файласуф, диншунос олимлар, талаба ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўз олганлар йирик марказлашган давлат асосчиси, буюк саркарда Амир Темурнинг бунёдкорлик фаолияти, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари, бутун ҳаёти давомида адолат тамойилларига қатъий амал қилганлиги, “Темур тузуклари” бугун ҳам аҳамиятини йўқотмай давлат бошқаруви соҳасида амалий қўлланма бўлиб келаётганлиги, мустақиллик шарофати билангина буюк аждодларимиз номларини фахр билан тилга олиш ва уларнинг маънавий меросини ўрганиш имкониятига эга бўлинганлиги хусусида сўзладилар, ёшларни пухта билим олиб буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга чорладилар.

Тадбир самимий мулоқот тарзида, савол-жавоблар билан ўтди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]