“Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром”
2022 йил 9 апрел куни Амир Темур ҳиёбонида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида «Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром» номли тантанали тадбир-маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясининг ҳарбий оркестри жамоаси жанговар куй-қўшиқлар ижро этиб, ҳиёбонга кўрку-жозиба бағишлади. Давлат ва жамоат арбоблари, хорижий дипломатик корпус вакиллари, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар иштирокида Буюк Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбир байрамга айланиб кетди. Байрам шукуҳи музейга кўчди.