Ҳалқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди  Ўзбекитсон Републикаси Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 4 мартдаги 100 қарорига асосан Республика Адлия вазирлигида 1997 йил 10 сентябрда (279-сон билан) давлат рўйхатига олинган нодавлат нотижорат фонд хисобланади.

              Фонд таниқли давлат арбоби ва саркарда Амир Темурнинг жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва холисона тарғиб қилиш, унинг номи билан боғлиқ нодир меъморий ёдгорликларни қайта тиклаш, таъмирлаш ва асрашга ёрдам бериш. Амир Темур ва темурийлар меросини ўрганаётган халқаро фондлар, илмий марказлар ва таниқли олимлар билан алоқалар ўрнатиш Темурийлар сулоласи даврига оид маданий маърифий манбаларни излаб топиш зарурат бўлса уларни таржима қилиш ва тарғиб этиш ҳалқаро кўламдаги ижодий алоқларни ривожлантиришга кўмаклашади.

         Шунингдек  Фонд белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида, шунингдек хорижий давлатларда ўзининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этади ва уларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлайди.

Фонд     йирик давлат арбоби ва атоқли саркарда Амир Темурнинг ҳаёти, ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий фаолиятини чуқур ўрганишга кўмаклашиш орқали

шахсни хусусан ёшларимизни маънавий, маданий ва жисмоний камолга етказишга доир чора-тадбирларни амалга оширади. Бу борада Амир Темур ва унинг замонаси ҳақидаги аниқ  ва холис маълумотларни кенг оммага етказиш  меҳнаткашларни айниқса ёшларни Ватанга ифтихор ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида асос бўлиб хизмат қилади.

Яна фонднинг асосий вазифаларидан бири манфаатдор фондлар билан биргаликда Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи жамоат кенгашлари, фондни молиявий қўллаб-қувватловчи ҳайриҳоҳлардан иборат “Фонднинг дўстлари” клубини ва ёшларни маънан, жисмонан ва ақлан тарбияловчи “Темурбеклар” тўгаракларини ташкил қилишдир.

.1.  Фонднинг тўлиқ номи:

Ўзбек тилида -“Ҳалқаро Амир Темур хайрия жамоат  фонди”

Рус тилида     — “Международный  благотворительный общественный                     

                          фонд  Амир Темура”

Инглиз тилида-  “International pilantropic sotcial fund Amir Temur”

II.2. Фонднинг манзили – Ўзбекистон республикаси,100000 Тошкент

шаҳри Амир Темур шоҳ кўчаси, Темурийлар тарихи давлат музейи