Мангуликка дахлдор салтанат
#ҳудудлардан_хабарлар








Куни кеча Халкқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими томонидан тумандаги 100-сон умумий ўтра таълим мактабида Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир ўқувчиларнинг улуғ аждодларимиз ижодига оид билимларини қиёсий синовдан ўтказиш мақсадида мактабнинг 8 ва 10-синф ўқувчиларига алоҳида форматда ташкил этилди.
Дастлаб ўқувчиларга инсоният тарихида қанчадан қанча салтанатлар, империялар ташкил топгани, алал оқибат парчаланиб кетганлиги тўғрисида сўзлаб берилди.
Навоий ҳазратлари тўғрисида сўз борганда мутафаккир дунё аҳли қалбини қалам кучи билан забд этганлиги, эзгуликка йўғрилган маърифий салтанат бунёд этиб, унинг ҳудуди бугунги давримизда ҳам кенгайишда давом этиб, ҳатто узоқ Японияда бобомизга эҳтиром сифатида ҳайкал қўйилганлиги хусусида маълумот бериб ўтилди.
Бобур мирзонинг Ҳинд диёрида қурган давлати гарчи таназзулга юз тутган булса-да, “Бобурнома” туфайли жаҳон аҳли Бобур подшоҳга тазимда эканлиги тўғрисида сўзлаб берилди.
Бу ёрқин сиймоларимиз Сохибқирон Амир Темур пойдеворини яратган иккинчи уйгониш даврининг махсули эканлиги, учинчи уйғониш даврига муносиб бўлиш учун ёшларга ўз устида жиддий ишлаши ҳақида тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида мактаб кутубхонасига Фонди ҳудудий бўлими томонидан китоблар жамланмаси тухфа этилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати