Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 «SOS болалар маҳалласи»да учрашув бўлиб ўтди

«SOS болалар маҳалласи»да учрашув бўлиб ўтди

 

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими томонидан куни кеча Самарқанд шаҳридаги «SOS болалар маҳалласи»да ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирни Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим олиб бориб, болажонлар билан «Амир Темур ва темурийзодалар» мавзусида суҳбатлашди, адабиёт ва ўқиган асарлари бўйича савол-жавоблар қилди. Шоира ижод намуналаридан иштирочиларга ўқиб берди ва ўз китобларидан болажонларга совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]