Самарқандда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида «Амир Темур – буюк ватанпарвар сиймо» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.
Тадбирни Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги подполковник Турсунбой Бўриев очиб берди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим, шоир Зубайдулла Ибрагимов иштирок этиб, Амир Темур ва темурийзодаларнинг жаҳон тараққиёти ва илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилди. «Темур тузуклари» китоби тўғрисида тўхталди.
Ҳарбий хизматчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати