Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Давлатимиз байроғининг 33 йиллиги қардош давлатларда кенг нишонланди

Давлатимиз байроғининг 33 йиллиги қардош давлатларда кенг нишонланди

#ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларидан бири, Миллий байроғимиз қабул қилганлигининг 33 йиллик байрами муносабати билан Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Жибек-Жолы чегара бекатида миграция хужжатларини вақти ўтганлиги туфайли бир неча кун туриб қолган ҳамюртларимиз ва бошқа давлатларнинг меҳнат мигрантларига Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти номидан Туркистон вилояти Сариағаш туман Ўзбек этномаданий жамоат бирлашмаси раиси Бўрибой Қорабоев ва кенгаш аъзоси Улфат Бўроновлар иссиқ таом – ўзбек палови билан меҳмон қилишди. Байрам арафасида бундай меҳрибонлик ва бағрикенгликдан қувонган меҳнат муҳожирлари мезбонларга ўз миннатдорликларини билдиришди.
«Биз, қардош бағрикенг қозоқ халқи ҳар доим ўз оғаларимизнинг ютуқлари билан фаҳрланамиз!» дейди мамнуният билан ташкилотчилардан бири. «Қўшалоқ байрамларингиз муборак бўлсин ўзбекистонлик миллатдошлар!»
Ушбу тантанада Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Икром Ҳошимжонов ҳам фаол иштиорк этди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]