Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Андижонда адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди

Андижонда адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Куни кеча Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот кутубхона марказида Ўзбек тилига давлат тили мақоми мақоми берилган кун муносабати билан маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ иштирок этди, иштирокчиларни Ўзбек тили байрами билан табриклади, тақдимоти ўтказилаётган китоблар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, фаол китобхонлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда она тилимиз қадрини юксалтириш, софлигини сақлаш, ривожлантириш, китобхонлик тарғиботи, мутолаа маданиятини ошириш масалалари ҳақида фикрлар билдирилди, шеърлар ўқилди.

Тадбир андижонлик ижодкорларнинг янги китоблари тақдимоти тарзида давом этди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]