Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, «Jadid» газетаси бош муҳаррир ўринбосари Ҳумоюн Акбаров иштирокида Фонднинг Самарқанд вилояти бўлимида ёшлар билан ижодий Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда ижодкорлар, шоирлар ва «Ёш темурийлар» ижодий тўгарагининг аъзолари ҳамда Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари иштирок этишди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим суюкли адиб Муҳаммад Алининг ижодий фаолияти ҳақида тўхталиб, «Улуғ салтанат», «Сарбадорлар» тарихий асарларида Самарқандда бўлиб ўтган воқеалар, Амир Темурнинг ҳаёти, ҳукмдорлик даври, темурий шаҳзодалар ва маликаларнинг тақдири каби бир қанча мавзулар ёзувчи томонидан мукаммал ва қизиқарли тарзда очиб берилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Муҳаммад Али ўз сўзида бугунги кун ёшлари нақадар бахтли эканлигини, улар учун ҳавас қилгудек шарт-шароитлар борлигини айтиб, болалик хотиралари ва асарларининг ёзилиш тарихи ҳақида гапириб ўтди. Қизғин суҳбат ва савол-жавоблар мушоирага уланиб кетди.
Тўгарак азолари ўзларининг Соҳибқирон Амир Темур, Ватан, она, табиат мавзусидаги шеърларидан айтиб беришди.
Тадбир якунида Фонд раиси Муҳаммад Али фонд кутубхонасига ўз китобларидан совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]