ЖАМОЛИДДИН МУСЛИМ А. С.ПУШКИН НОМИДАГИ МОЛДОВА ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Наманган вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзучилар уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали соҳиби, «Халқ таълими аълочиси», Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси, маънавият фидойиси, Жамолиддин Муслим таниқли шоира, журналист ва жамоат арбоби, А. С. Пушкин номидаги Молдова Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Елена Ковальки тавсиясига биноан 2024 йил, 22 сентябрь куни А. С. Пушкин номидаги Молдова Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.
Жамолиддин Муслим (Жамолхон Боқиев) ҳозирги ўзбек адабиётида ўзига хос овозига эга ижодкорларимиздан биридир. У шу кунга қадар Сергей Маслаброд, Нина Авидон, Елена Ковальки, Оксана Новак, Геннадий Церегородцев, Евгения Пермякова каби ўнлаб Молдованинг таниқли шоир ва ёзувчиларининг асарларини ўз ташаббуси билан ўзбек тилига ўгириб, адабиёт ихлосмандларига ҳавола этган.
Шунингдек, Молдова Республикасида хизмат кўрсатган артист, «Россия олтин қалами» халқаро мукофоти соҳиби, «Рапсодия» жамоаси раҳбари, шоир ва бастакор Наталья Барабинщикова ҳам уюшма аъзолигига қабул қилинди.
Уларни чин дилдан муборакбод этамиз. Ижодий ишларига равнақ тилаймиз.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати