САМАРҚАНДДА “ТEМУРИЙЛАР” ТЎГАРАГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими қошида “Темурийлар” ижодий тўгараги ташкил этилиб, ўз ишини бошлади.
Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Зуҳро Эшонқулова Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва адабий мероси ҳақида тўхталиб, машғулотни олиб борди.
Тўгаракка Соҳибқирон Амир Темур даври тарихи билан қизиқувчилар, ҳаваскор шоир, ёзувчилар, ўқувчи-ёшлар аъзо бўлишди.
Тўгаракнинг илк машғулотида уюшма аъзолари, шоирлар, ижодкор ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Маматова, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Гуландом Сувонова, Келдиёр Гадоев, Умида Отамуродова ва бошқалар Самарқандда Соҳибқироннинг алоҳида ўрни борлиги ва ҳарбий юришлари ҳақида сўзлаб, ўз шеърларидан ўқиб берди.
Ижодий тўгарак ҳафтанинг сешанба кунлари ўтказилишига келишиб олинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати