Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “ГУЛХАНИЙЛАР БОҒИ” ДА МУШОИРА

“ГУЛХАНИЙЛАР БОҒИ” ДА МУШОИРА

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими томонидан Ориф Гулханий уй-музейи боғида “Самарқандни гулга буркайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ва мушоира бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзолари, шоир- ёзувчилар, ёш ижодкорлар ва “Темурийлар” тўгараги аъзолари иштирок этди.
Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, сенатор Фармон Тошев, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим сўзга чиқиб, Ориф Гулханий уй-музейи боғининг тарихи ва унинг раҳбари Муқимжон Орифийнинг бугунги кунда қилаётган эзгу ишлари ҳақида гапирди.Шундан сўнг ижодкорлар Ватан, она табиат ва гуллар ҳақида шеърлар ўқиди.
Ижодкор санъаткорлар Абдумалик Даминов, Қурбонали Ҳасанов жонли қўшиқлар ижро этиб, дилларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Муқимжон Орифий тадбир якунида иштирокчиларга ўзи ўстирган гуллардан совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]