Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Зуҳро Эшонқулова

Зуҳро Эшонқулова

Зуҳро Эшонқулова ( Зуҳра БЕГИМ) 1975 йил 21 январда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимида бош мутахассис сифатида фаолият юритмоқда.
«Оқибат»(2014) номли насрий, «Умид баҳори»(2007), «Севгимга битилган номалар»(2009) , «Кўклам нафаси»(2012) ,»Кўнгил фасли»(2015) , «Юрагимга айланар Ватан»(2016) , «Бир қучоқ оташ»(2019 йил АҚШда нашр этилган) , «Ишқ достони» (2021), болалар учун «Болаларга бахшида олам»(2015) , «Юртимиз ниҳоллари» (2017) “Нима яхши дунёда?»(2019), «Она юрт фарзандлари»(2021) шеърий китоблари муаллифи. Шеърлари турк, тожик, инглиз ва ҳинд тилларига таржима қилинган.
Зуҳра Бегим маънавият ва маърифатни тарғиб қилишдаги хизматлари учун 2020 йилда «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони, 2020 йилда “Халқаро Амир Темур жамоат фонди” эсдалик нишони ва 2021 йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]