Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР – БУЮК ВАТАНПАРВАР СИЙМО

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР – БУЮК ВАТАНПАРВАР СИЙМО

#ҳудудлардан_хабарлар
#Соҳибқирон_Амир_Темур_Буюк_ватанпарвар_сиймо

Бугунги глобаллашув жараёнида ёшларни турли иллатлардан, ёт ғоялардан асрашнинг энг самарали йўлларидан бири, уларда китобхонлик фазилатини шакллантириш эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Юртимиз тарихига, Буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий, тарихий-бадиий адабиётларни кўпроқ мутолаа қилишга шароит яратиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, аждодларга муносиб авлодлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Ёшларни китоб ва кутубхонага интилиш истагини янада мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтини унумли ўтказиш мақсадида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими томонидан ҳудудий ахборот кутубхона марказига туман тарихига ҳамда Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган, жумладан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди грант маблағи ҳисобидан чоп этилган китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.

Икки бўлимдан иборат қилиб ташкил этилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими иштирок этди. Тумандаги 83-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига Марказ ўқув залида назарий, Муассаса ўқув залида амалий сабоқлар берилди.

Жумладан, Фонднинг ҳудудий бўлим бошлиғи Ивадилла Мейлиев ушбу ўқув машғулотларида барча йиғилганларга Саркарда бобомизнинг она-ватанни севиш бобида авлодларига ўрнак бўлиб кетгани, юртпарварлиги ҳамда адолатли фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]