Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 МАЪРИФАТГА ЙУҒРИЛГАН САЁҲАТ

МАЪРИФАТГА ЙУҒРИЛГАН САЁҲАТ

#ҳудудлардан_хабарлар

Эргаш Неъматуллаевдай забардаст ўзбек шоирини инъом этган қардош Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Янги Иқон қишлоғи миришкор дехконларию боғбонлари, илмга чанқоқ ёшлари ва уқимишли фарзандлари ила донг таратган табаррук замин. Мирзо Улуғбек номли ўрта мактаб директори, маърифатпарвар Ўткир Поччахон ўғли Қудретов ташаббуси ва Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Икром Ҳошимжонов кўмаги билан Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими фаоллари шу кунларда серқуёш диёримизга маданий-маърифий саёхат уюштирилди. Саврон тумани, вилоят ва республика фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда юқори натижаларни қайд этган аълочи ўқувчилар ва бир гурух илғор ўқитувчилар – жами 35 нафар меҳмонлар икки кун мобайнида азим Тошкент ва қадим Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари, қадамжолар ва зиёратгохлар, музейлар ва истирохат боғлари, ҳайвонот боғи ва Тошкент телеминорасини томоша қилиш, улар тарихи ва мазмун-мохияти хақида тўлиқ маълумот олиш имконига эга булдилар. Дарвоқе, шу уринда таниқли шоир ва жахонгашта сайёх Журъат Мирзахонов рахбарлигида “Қушқурғон” урта мактабининг 8 нафар илғор уқитувчилари хам янгииқонлик хамкасблари билан бирга саёхат қилганини тилга олиш жоиз. Нафақадаги қадрли устозлар югнаклик Башорат опа Дадашева ва Нобот опа Шағамбаева, фахрий тиббиёт ходимаси Фотима опа Бойметовалар хам икки азим шахарни томоша қилдилар. Қорачиқ қишлоғидаги ёш тадбиркор Қодир Юсубалиев рахбарлик қилаётган тиббиёт маскани бош хамшираси каризлик Роза Бахромованинг хам саёхатимиз давомида хамрох булгани айни муддао булди. Хуллас, Самарқандда “самарқандча ош” ва Тошкентдаги машхур “Беш қозон”да “тошкентча ош”, Жиззахнинг машхур сомсасини тановул қилиб, Самарқандда  “Самарқанд-сити” ва “Афсона” аква-парки, Тошкентда “Тошкент-сити”, “Magic City” ва “Анхор-локомотив – Навруз” паркларида мириқиб дам олган саёхатчи хамюртларимиз олам-олам таассуротлар ила она юртларига қайтдилар. Эл-юрт кезиб, маънан озуқа олган хар қандай инсоннинг дунёқараши узгариши ва фикрлаш доираси кенгайиши муқаррар.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]