Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта

Профессор Бўрибой Аҳмедовнинг 100 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 90-f-cонли фармойишига мувофиқ Ҳалқаро Амир Темур жамоат фонди ва Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида жорий йилнинг 18 октябрь куни тарих фанлари доктори, профессор Бўрибой Аҳмедовнинг 100 йиллигига бағишланган «Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференция
Темурийлар даври тарихи манбашунослиги ва тарихшунослиги масалалари;
Темурийлар даври ренессанси илм-фан, маданият ва санъат ривожи;
Темурийлар даврида ижтиомий-иқтисодий муносабатлар;
Халқаро муносабатлар ва элчилик фаолияти каби йўналишларда бўлиб ўтади.
Конференцияга Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар, таянч докторантлар, докторантлар, мақсадли тадқиқотчилар ва магистрантлар таклиф этилади.
Иштирок этиш учун мақолалар 2024 йилнинг 20 сентябрига қадар юборилиши лозим.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]