Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР ЖАМОАТ ФОНДИ РАИСИ МУҲАММАД АЛИ ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ, ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА МУТАХАССИС, ДОКТОР, ИСМОИЛ ПЎЛАТ БИЛАН УЧРАШДИ

ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР ЖАМОАТ ФОНДИ РАИСИ МУҲАММАД АЛИ ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ, ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА МУТАХАССИС, ДОКТОР, ИСМОИЛ ПЎЛАТ БИЛАН УЧРАШДИ

Учрашув давомида ҳар иккала мамлакат ўртасида Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи ҳақида янги маълумотлар топиш ҳамда келгуси даврдаги устувор режалар – яқинлашиб келаётган, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллик тўйини тантанали ўтказишга ҳар иккала мамлакатда пухта тайёргарлк ишларини амалга ошириш мақсадида меморандум имзоланди. Унга кўра, кенг кўламли тайёргарлик ишлари ҳар иккала томоннинг ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилиб, Соҳибқирон ва Темурийлар фаолияти даври ҳақидаги асосланган маълумотларни дунё миқёсида кенг ёйиш асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Тадбир сўнггида меҳмонлар учун Темурийлар тарихи давлат музейи бўйлаб саёҳат ташкил этилиб, суратларга тушилди ва “Зафарнома”, “Амир Темур солномаси” сингари Фонд томонидан нашр этилган китоблар тўплами совға қилинди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]