Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 НАМАНГАНЛИК ЁЗУВЧИНИНГ ЮБИЛЕЙИ ҚИРҒИЗИСТОНДА НИШОНЛАНДИ

НАМАНГАНЛИК ЁЗУВЧИНИНГ ЮБИЛЕЙИ ҚИРҒИЗИСТОНДА НИШОНЛАНДИ

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Бугун Иссиқ кўл ҳудудидаги Чўлпон ота шаҳарчасининг  » Cold assn» меҳмонасини тантаналар залида ўзбекистонлик таниқли ёзувчи Исоқжон Нишоновнинг 70 йиллик юбилей кечаси ҳамда ёзувчининг яқинда ёзиб тугатган «Қисмат» романининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тантанада ўзбек, қозоқ, қирғиз, турк, озарбайжон, татар, бошқурт, чуваш ва бошқа туркий халқларининг ёзувчилари, шоирлари, саньаткорлари, тарихчи олимлари иштирок этиб, юбилярни қутлуғ ёши билан табриклашди. Ёзувчи ИСОҚЖОН НИШОНОВНИНГ туркий халқлари адабиётини ривожлантириш борасидаги беқиёс хизматлари учун Турон ФА нинг академиги «ЭНГ УЛУҒ УСТОЗ» халқаро кўкрак нишони, эсдалик совғалар ҳамда Қозоғистон ўзбеклари этномаданий бирлашмалари “Дўстлик”ҳамжамиятининг жамоат “Дўстлик” медали билан тақдирланди.

Юбилярни ҳурматига қирғизистонлик мезбон Жўлдошбек Монолдаров иккита қўй сўйиб тадбир  меҳмонларига байрамона дастурхон ёзди. Исоқжон акага тадбир иштирокчилари номидан сиҳат-саломатлик, оиласига тинчлик-ҳотиржамлик ва ижодий ишларига омадлар тилаймиз. Ҳурмат ва эҳтиром ила: ҚХА кенгаш аьзоси. “Дўстлик” ҳамжамияти раиси, ХАТЖФ нинг Қозоғистон Республикаси бўлими раҳбари Икромжон Ҳошимжонов Қирғизистон Чўлпон ота. 11.06 2024 йил.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]