КИТОБ ТАҚДИМОТИ
#ҳудудлардан_хабарлар
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгаши анжуманлар залида ижодкор Муродулло Содиқовнинг «Шуурим», «Қалбни асранг» номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат хайрия фонди Наманган вилояти бўлими раҳбари Жамолиддин Муслим очиб, ҳар икки китоб ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Шундан сўнг Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилоятидан ташриф буюрган ижодкор меҳмонлар Ўрмон Собир, Каримшиқ Усмоншиқов, Дилафрўз Арзиметова, Саодат Раҳимова, Анора Адиловалар китобнинг ўзига хос томонлари ҳақида сўзладилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Фонд фаоли Юсуфжон Алихонов китобнинг тарбиявий аҳамиятининг чуқур таҳлил қилиб берди. Анжуманда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган ижодкор Дилфуза Саттарова, Андижон вилоятидан келган Нодиржон Абдираззақов ва бошқалар ҳам сўзга чиқдилар.
Тадбир сўнгида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлимининг эсталик совғалари топширилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати