Хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Aли бугун Фонднинг Туркиялик фаоллари билан учрашди.
Учрашув Фонд биносида бўлиб, унда Фонд раиси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Aли, раиснинг биринчи ўринбосари, профессор Адҳамбек Алимбеков, Фонд ижрочи директори Фаррух Расулов, ҳамда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Туркиядаги фаоллари – Истанбул университети тарих бўлими 3-босқич талабаси Жамшидбек Егамберганов ва Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис, доктор, Исмоил Пўлат иштирок этишди.
Суҳбат давомида иккала мамлакатда ҳам Соҳибқирон Амир Темур ва Боязид Йилдирим орасидаги муносабатлар ҳақида асл ҳақиқатни тиклаш ва аҳолига очиқлаш, шарафли боболаримиз ҳаёт йўлларини ёш авлодга чуқурроқ танитиш ҳамда келгуси даврдаги устувор режалар – яқинлашиб келаётган, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига ҳар иккала мамлакатда ҳам кенг кўламли тайёргарлик ишларини амалга ошириш ҳақида келишиб олинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати