ҚОЗОҒИСТОНЛИК ИЖОДКОРЛАР НАМАНГАНДА
#ҳудудлардан_хабарлар
Наманганда Ўтказилаётган «Гуллар фестивали» кунлари Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятидан таниқли ижодкор Ўрмон Собир бошчилигида Каримшиқ Ўрмоншиқов, Дилафрўз Арзиметова, Анора Адилова, Саодат Раҳимова, Муқаддас Юсуповалар гуллар шаҳрига ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар З. М. Бобур боғида ташкил этилган гуллар фестивалини томоша қилдилар. У ерда мушоира ва шеърхонлик тадбирлари ташкил этилди. Сўнгра Тўрақўрғон тумани, Ахси қишлоғида ташкил этилган «Ахсикент» тарихий–илмий мажмуа фаолияти билан танишдилвр. Етук тарихчи олим Билолхон Рустамов мажмуага йиғилган тарихий қўлёзмалар ҳақида меҳмонларга маълумот бердилар.
Наманган тумани, Муллакудунг қишлоғида яшовчи табаррук отахон-Иброҳим ота ҳузурига меҳмонлар билгаликда борилди. Отахон муқаддас ҳаж сафарида бўлганликлари сабабли у кишининг фарзандлари Ҳасанхон Хожаев улуғ мутасаввуф Хожа Аҳмад Яссавий тарихлари, у зотнинг Муллакудунг қишлоғидаги авлодлари ҳақида маълумот бердилар. Учрашув маърифий суҳбатга айланиб кетди.
Эртаси куни меҳмонлар Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида бўлдилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати