Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 САМАРҚАНДДА «КЛЕОПАТРА» РОМАНИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНДДА «КЛЕОПАТРА» РОМАНИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Самарқанд вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Алининг «Клеопатра» романи тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари, тарихчи ва адабиётшунос олимлар, ўқитувчилар, уюшма аъзолари, ижодкор ёшлар ва талабалар, ота-оналар ҳамда адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди.

Тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, Филология фанлари доктори, адабиётшунос олим Сувон Мели, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, археолог олим Амриддин Бердимуродов, уюшма аъзоси Зуҳра Бегим «Клеопатра» ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтишди.

– «Клеопатра» ватанпарварлик, жанговарлик, меҳр-муҳаббат руҳида ёзилган бўлиб, ёзувчи бу асарни ёзиш жараёнида тархий фактларга таянган ҳолда ўзаро ҳақиқатни уйғунлаштириб, моҳирона, гўзал тасвирлар орқали китобхонга етказиб берди» -деди адабиётшунос олим Сувон Мели.

Шунингдек, суюкли адиб – Муҳаммад Али китобхонларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб, университет кутубхонасига ўз китобларидан совға қилди.

Ушбу кечада сўзланган маърузалар халқимиз орасида китобхонликни тарғиб этиб, ўсиб келаётган авлод вакиллари қалбида она-Ватанга, мутолаага муҳаббатни янада кучайтириб, ўзгача таассуротлар қолдирди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]