Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Наманганда “Машрабхонлик” адабий кечаси ўтказилди

Наманганда “Машрабхонлик” адабий кечаси ўтказилди

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ва Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани” биносида “Машрабни ёд етиб..” номли адабий кеча ташкил етилди.

Тадбирда Машрабшунос олим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Юсуфжон Aлихонов, Фонднинг Наманган вилояти бўлими бошлиғи Жамолиддин Муслим, институт Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Aзиза Мирзаназарова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Aдабий кеча давомида Машрабнинг ҳаёт йўли, ижодий мероси, асарларида илгари сурилган асосий ғоялар ва уларнинг бугунги ёшлар тарбиясидаги ўрни борасида сўз борди.

Жамолиддин Муслим томонидан шоир ва мутафаккир, тасаввуф адабиётининг етук намояндаси ҳисобланган Машрабнинг баъзи мисралари таҳлил қилиниб, сатрларидаги ўзига хослик, у қолдирган адабий мерос ҳажм ва жанр жиҳатидан ҳанузгача аниқланмагани айтилди.

Тадбир давомида талаба-ёшлар томонидан шоирнинг ғазаллари ўқилиб, “Машрабхонлик” адабий кечаси янада жозибадор тарзда ўтди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]