Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ЖИЗЗАХДА АДАБИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖИЗЗАХДА АДАБИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Жиззах вилоятида бўлиб, Зомин тумани 40 мактаби ўқувчилари билан адабий учрашув ўтказди.

Кечада адабиётшунослардан Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, мактаб директори Бойқул Жайловов, истеъдодли ижодкор Абдуғаффор Шодмонов, Абдуғаффор Субанов сўзга чиқдилар.

Суюкли адиб ўз нутқида Соҳибқиронннинг илм-фанга муҳаббати, олимларга ҳурмати, бинокорлик ишлари ва инсонийлик ҳислатлари ҳақида сўзлаб, томошабинлар учун янги бўлган бир қанча маълумотлар бериб ўтди.

Кеча давомида ўқувчилар Муҳаммад Али ва бошқа ўзбек шоирларининг шеърларидан ўқидилар.

Адибнинг “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси асосида ўқувчилари тайёрлаган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шунингдек Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан мактаб кутбхонасига Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” китоби ва Фонд томонидан нашр этилган китоблар тўплами топширилди.

Адабий учрашувда адиб Муҳаммад Али ўқувчиларнинг ва китобхонларнинг берган саволларига жавоб берди. Умуман, қизиқ ўтган адабий учрашувда ҳар йили бир марта ана шундай учрашув ўтказиш ва мактаб кутбхонасини илмий бадиий адабиётлар билан бойитишда ҳамкорлик қилишликка келишиб олинди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]