наманганда ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар
Куни кеча Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани «Маърифат» масканида фахрий педагог, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими фаоли, истеъдодли ижодкор Муҳаммадшер Отабоевнинг «Қўнғироқ жаранги» номли шеърий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Уни Республика Маънавият маркази туман бўлими раҳбари Исмоилжон Мамажонов кириш сўзи билан очиб, муаллифни янги китоб билан табриклади. Сўнгра Фонднинг Наманган вилояти бўлими бошлиғи Жамолиддин Муслим шоир ижодининг сержило қирралари, китобга киритилган асарларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида янги-янги таҳлиллар билан сўзлаб берди. Шунингдек, фонд фаоли сифатида муаллифнинг олиб бораётган ибратли ишлари таҳсинга лойиқлигини айтди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ўктамой Холдорова, ёзувчи Лобар Рустамовалар ҳам китобнинг ўзига хос томонларига тўхталиб ўтдилар.
Таниқли журналист Дилбар Асқарова, ижодкорлар Сожирахон Мамажонова, Мирзараҳмат Олимов, Салима Турсунова ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, ижодкорга келгусидаги ижодига равнақлвр тиладилар.
Халқаро Амир Темр хайрия жамоат фонди ахборот хизмати