Наманганда «КИТОБХОН ОИЛА, КИТОБХОН БОЛА» тадбири бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ва Наманган чет тиллар институти билан ҳамкорликда Наманган вилояти, Давлатобод туманида жойлашган «Ёшлар зиё маскани»да «Китобхон оила, китобхон бола» тадбири бўлиб ўтди.
Кечани институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, олима Азиза Мирзаназарова очиб, жамиятимизда оиланинг ўрни, айниқса, китобхон оиланинг фарзанд тарбиясидаги роли ҳақида сўзлади. Шундан сўнг, одобшунос, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Юсуфжон Алихонов зиёли оилада улғайган фарзандлар ҳаётда ўз ўрнини топишда олган билим ва кўникмалари ёрдам беришини мисоллар билан гапириб берди.
Фонднинг Наманган вилояти бўлими бошлиғи Жамолиддин Муслим инсон ҳаётида китоб мутолаасининг аҳамияти катта эканлигини, китобни саралаб ўқишни тавсия этди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Халқаро Амир Темр хайрия жамоат фонди ахборот хизмати