Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Инсонга эътибор – олий қадрият

Инсонга эътибор – олий қадрият

#ҳудудлардан_хабарлар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими томонидан бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маъқулланиб, молиялаштирилган “Инсонга эътибор – олий қадрият” лойиҳаси асосида Чирчиқ шаҳри ҳамда Бўстонлиқ туманининг бир қатор маҳаллаларида хайрия тадбирлари ўтказилди. Аҳолининг кекса, ўзгалар қаровига мухтож ва ногирон қатлами холидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди. Уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, грант маблағлари ҳисобидан эшитиш қурилмаси, бир гурухига кўзойнак ҳамда хассалар олиб берилди. Шунингдек, ўндан ортиқ ёрдамга муҳтож, ёлғиз қариялар ҳам маънавий ва моддий томондан қўллаб-қувватланиб, грант маблағлари ҳисобидан олинган совғалар улашилди. Хайрия ишлари бугунги кун ҳам давом этмоқда.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]