ХАЛҚ ШОИРИ ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ
#ҳудудлардан_хабарлар
«Хотира ва қадрлаш куни» куни арафасида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлимининг бир гуруҳ фаоллари
жумладан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лобвр Рустамова, таниқли журналистлар Дилбар Асқарова, Мирзараҳмат Олимов, ижодкорлар Сожирахон Мамажанова, Муҳаммадшер Отабоев, Салима Турсунова, Аслиддин Жўраевлар Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган Андижон вилояти, Қовунчи қишлоғида шоир хотирасига эҳтиром кўрсатиб зиёратда бўлдилар.
Зиёратчилар дастлаб шоирнинг уй-музейи билан танишдилар. Яқин қариндошлари билан суҳбатлашдилар. Сўнгра шоир қабрига гуллар қўйдилар, қуръон тиловат қилдилар.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати