“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Навоий вилоятида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда
#ҳудудлардан_хабарлар
«9 май – Хотира ва қадрлаш куни»- ўтмишда улуғ аждодларимизнинг инсоният тараққиётига қўшган буюк хизматларини яна бир бор ёдимизга солади, уларнинг эзгу ишларини давом эттиришга руҳлантиради, уларга муносиб бўлишга ундайди. Айникса ёш авлодни тарбиялаш ишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳар биримизнинг ўтмишимиз ва келажагимизга бевосита даҳлдор бўлган ушбу сана муносабати билан Навоий валоятида хам янги ва яхши ўзгаришларга эришилмокда. Шу жумладан Хатирчи тумани хотира боғида кенг кўламли тайёргарлик ва бунёдкорлик ишлари айни авж паллада. Мажмуадаги хотира китоби янги маълумотлар билан тўлдирилди, (мотоамсаро) она монументи мукаммал тарзда қайта яратилди, хотира боғининг юксак саҳнига Ўзбекистон байроғи ўрнатилди ҳамда мухитга мос равишда хотира музейи таъмирланди ва жиҳозланди. Ушбу шарафли ишларни амалга оширишда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими ҳам фаол иштирок этмоқда. Зеро мазкур маданият муассасаси ва унда ўтказилаётган маданий тадбирлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир ёрқин наманасидир.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати