“Клеопатра” романи муҳокамаси бўлиб ўтди
Тошкент давлат Шарқшунослик университети Талабалар турар жойида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Алининг «Клеопатра» романи муҳокамаси бўлиб ўтди. Севимли адибимиз Муҳаммад Али ва ҳакамлар иштирокида «Китобингизни ўқидим» йўналишида романи муҳокамаси савол-жавоб тарзда ўтиб, романни ўқиган, мазмун-моҳиятини англаб етган талабалар ҳакамлар томонидан баҳоландилар. Муҳокамада биринчи ўринга Севинч Рустамова ва Севинч Пўлатовалар, иккинчи ўринга Муштарий Холмирзаева ва Жасмина Бўроновалар, учинчи ўринга эса Гулнора Абдураҳмонова ва Дилхумор Тўхтамуродовалар ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб деб топилдилар. Ғолиблар Университет томонидан пул мукофоти билан тақдирландилар.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати