ИЖОДКОРЛАР ЁШЛАР ҲУЗУРИДА
#ҳудудлардан_хабарлар
#Маърифат_улашиб…
«Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ҳажвчи адиб Ҳабиб Сиддиқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, шоиралар Муҳтарама Улуғова, Мунаввара Усмоновалар иштирокида адабий-маърифий бўлиб ўтди.
Ижодкорлар талаба ёшларларга қадим тарихимиз ва улуғ боболаримизнинг шонли ўтмиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий иқтисодий ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган шароитлар ва уларни қадрига етиш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш, юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш, китобхонлик тарғиботи ва мутолаа маданиятини юксалтириш хусусида сўзладилар, янги асарларидан намуналар ўқидилар, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар, таълим муассасаси кутубхонасига янги чоп этилган китобларидан совға қилдилар.
Иқтидорли талабалар ўзларининг ижодий машқларидан, севимли шоирларининг шеърларидан ўқидилар, қўшиқлар куйладилар.
Тадбир давомида ёшларнинг қувноқ чеҳралари ва кўтаринки кайфиятида кўнгилларидаги шукроналик ва эртанги кунга ишонч туйғуси яққол сезилиб турди.
Таниқли ижодкорлар иштирокидаги адабий-маърифий тадбирлар Латвия ахборот тизимлари менежменти олий мактаби Фарғона филиали талаба ёшлари, Фарғона шаҳридаги 20 ҳамда Марғилон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаблари ўқувчилари даврасида давом этди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати