Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Хоразмда Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик

Хоразмда Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик

#ҳудудлардан_хабарлар

#Соҳибқирон_Амир_Темур_Буюк_ватанпарвар_сиймо

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими фаоллари ва Ўзбекистон Миллий гвардияси Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишлаб “Соҳибқирон Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо” шиори остида “Амир Темур бобомизга муносиб авлод бўлайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат” дастури асосида ўтказилаётган IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида бўлиб, Марказ сектори мудири Ш.Содиқова томонидан очиб берилди. Унда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Шунингдек, Тошкент Тиббиёт академияси Урганч филиали, Ижтимоий фанлар кафедраси тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Н.Худойқулова Амир Темур юритган сиёсат ҳақида томошабинларга сўзлаб берди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Беги Дўст ўзининг ота-она, Ватан ҳақидаги шеърларини, Урганч Давлат университети академик лицейи ўқитувчиси M.Қўшназарова Амир Темурга бағишлаб ёзилган шеърини ўқиб берди.

Қолаверса Урганч Давлат университети академик лицейи ўқувчилари томонидан буюк аждодимиз сиймоси гавдалантирилган саҳна кўринишлари йиғилганлар қалбини жунбишга келтирди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилардан иборат жамоалар ўртасида Амир Темур ҳаёти ва фаолияти бўйича “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбир якунида фаол иштироки учун M.Қўшназарова ва Н.Худойқулова “Диплом” билан тақдирландилар.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]