Ғолибга мукофоти топширилди
Соҳибқирон таваллудининг 690 йиллиги олдидан ташкил қилинган “Соҳибқиронга эҳтиром” номли халқаро танловнинг тақдирлаш маросимида маълум сабабларга кўра иштирок этолмаган публицистик мақолалар йўналиши ғолиби, Қозоғистонлик олим Негматжон Алметов Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондига ташриф буюриб, Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан кўришди. Суҳбат чоғида олим Фонд билан ижодий ҳамкорликни кенгайтириш, Амир Темур ва Темурийлар ҳақидаги энг янги ва ишончли маълумотлар билан қардош халқимиз ёшларини яқиндан таништириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, суҳбат сўнггида ғолибга Фонднинг эсдалик совғалари ва пул мукофоти топширилди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати