Профессор Адҳамбек Алимбеков 70 ёшда
Куни кеча Шарқшунослик унверситетида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос, туркшунос олим, профессор Адҳамбек Алимбековнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан «Ёруғ фикратли инсон» номли юблей кечаси бўлиб ўтди. Кечада Фонд раиси, кенг жамоатчилик фаоллари, ижодкор шоир-ёзувчилар, тарихчи олимлар, журналистлар, университет маъмурияти ва талабалари иширок этишди. Кеча давомида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али томонидан А. Алимбековнинг Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар сулоласининг фаолиятини кенг тарғиб қилишда амалга оширган ишлари эътироф этилиб, Фонднинг кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.