Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 «Соҳибқиронга эҳтиром» танлови ғолиблари тақдирланди

«Соҳибқиронга эҳтиром» танлови ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 8 апрел куни Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 690 йиллиги олдидан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди томонидан ташкил қилинган «Соҳибқиронга эҳтиром» танловининг натижалари эълон қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан тасдиқланган натижаларга кўра, публицистик мақолалар Йўналиши бўйича тожикистонлик Ҳакимжон Зокиров ҳамда қозоғистонлик Негматжон Алметовлар ғолибликни қўлга киритди.
Шеърият йўналиши бўйича Бухоролик ватандошимиз Абдунаби Ҳамро ғолибликниқўлга киритди.
Достонлар йўналиши бўйича эса самарқандлик ватандошимиз Зуҳра Бегим (Зуҳра Эшонқулова) ғолибликни қўлга киритиб, 2 миллион сўм ҳамда Амир Темур бюсти ва Фонднинг эсдалик совғалари бўлмиш «Зафарнома» каби китоблари билан тақдирландилар.
Рағбатлантирувчи ўринларга эса публицистик мақолалар йўналиши бўйича наманганлик ижодкор Жамолхон Боқиев, хоразмлик Баҳодир Бобожонов, андижонлик Шоҳислом Шарофиддинов ҳамда тошкентлик Шаҳзода Артикбаевалар муносиб топилди.
Шеърият йўналишида эса рағбатлантирувчи ўринга қозоғистонлик Ойтўти Режаметова ҳамда Абдурауф Абдуғаффор, фарғоналик шоира – Мумтозмаҳалбегим (Моҳинур Турсунова), қашқадарёлик Мафтуна Темировалар муносиб кўрилди.
Достондар йўналишида эса самарқандданлик шоир Ёр Муҳаммад ҳамда қашқадарёлик Гулноза Худойбердиевалар рағбатлвнтирувчи ўринни қўлга киритдилар.
Рағбатлантирувчи ўрин эгалари Амир Темур бюсти ва Фонднинг эсдалик совғалари бўлмиш «Зафарнома» каби китоблари билан тақдирландилар.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди томонидан бундай танловларни ҳар йили ўтказиш одат тусига кирган бўлиб, келгуси силларда қамровни янада кенгайтириш режа қилинган.
Шунингдек танловга келиб барча ижодий ишлар «Соҳибқиронга эҳтиром» номли китоб учун сараланмоқда.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]