Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Инсонга эътибор – олий қадрият

Инсонга эътибор – олий қадрият

Азалий миллий қадриятлар тимсоли – меҳр-оқибат, хайру саховат, юксак инсоний ғояларни ўзида мужассам этган Наврўзи олам шодиёналари кенг нишонланаётган шу кунларда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими томонидан бир қатор эзгу ишлар ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маъқулланиб, молиялаштирилган  “Инсонга эътибор – олий қадрият” лойиҳаси асосида   Бўстонлиқ туманидаги Думалоқ, Янгиовул, Қораманас ҳамда Айдарали  қишлоқларида хайрия тадбирлари ташкил этилиб,  фахрий кексалар,  ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинди. Ўндан ортиқ фуқароларга фуқароларга совғалар топширилди. Тадбирни ташкил этишда  бизга туман фаолларидан бири, “Бўстонлиқ овози” – “Бостандык даусы” газетаси бош мухаррири Абдусолиҳ Қулбоев яқиндан ёрдам берди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]