Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Шоҳ ва шоир бобомиз

Шоҳ ва шоир бобомиз

Темурийлар сулоласининг муносиб давомчиси, Бобурийлар сулоласи асосчиси, жаҳонгир, ёвқур, сўз заргари ва бу каби бир қанча ноёб хислатларни ўзида жамлаган улуғ саркарда ва шир бобмиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти бўлими томонидан куни кеча Термиз шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактабида “Шоҳ ва шоир бобомиз” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этишди.

Кечани Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи И. Маъдиев очиб бериб, қутлуғ сана билан барчани муборакбод этди. Бобомиз қаламига мансуб ғазаллар ўқиб бериб, ватан ишқи, юртга садоқат, жасорат каби буюк хислатларнинг бобомиз қалбида не чоғлиқ жўш урганини ўқувчи-ёшларга шарҳлаб берди.

Қолаверса, тадбирда сўзга чиққан мактабнинг маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шаҳло Амирқулова Бобур ҳазратларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида, ўқитувчилардан Шоира Азимова, Салима Эргашевалар эса ижодий ишлари ҳақида тўхталиб, қизиқарли маълумотлари билан кеча кўркига кўрк қўшишди.

Қолаверса, ўқувчилар томонидан тайёрланган, бобомиз ҳаётидан ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлар ва ғазалларидан бунёд бўлган ашулалар томошабинларда ўзгача таассурот фолдирди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этгин ўқувчиларга Фонднинг эсдалик совғалари бўлмиш китоблар топширилди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]