Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да “Бобур ва Aхсикент” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да “Бобур ва Aхсикент” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти бўлими, Наманган вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Aхсикент халқаро илмий тадқиқот жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да “Бобур ва Aхсикент” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуман янги далилларни очиқлади, шоҳ ва шоир шахсига доир кўплаб тахминларга аниқлик киритди.

Aнжуманда Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, таниқли олим ва шоирлар, Турон Фанлар академияси вакиллари, бобуршунос тадқиқотчилар, Aхсикент тарихи бўйича илмий изланишдаги зиёлилар иштирок етишди.

Кечани Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Aппақов очиб берди ва илмий амалий анжуман ишига муваффақият тилади. Бугун ёшларимиз томонидан юрт тарихини ўрганишда Aхсикент, ватанни севиш, уни ардоқлашда Бобурдан намуна олишликлари лозимлиги, бугун ёш авлодни маърифатли етиб тарбиялаш ҳар қачонгиданда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Қолаверса, вилоят ҳокимлигининг ижтимоий масалалар котибияти мудири Ф.Юлдашевнинг анжуман ижирокчиларига табрик сўзи ўқиб ешиттирилди.

Шунингдек, Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят Нуроний жамғармаси раҳбари И.Нажмиддиновнинг анжуман давомидаги қимматли фикр-мулоҳазалари мавзу бўйича янги интилишлар истиқболига умидворлик уйғотди.

Тадбирга мавзуга мос равишда жамоат бирлашмасининг 2023 йилги ҳисоботи тарзида Тиббиёт ва тарих фанлари доктори, профессор М.Мирсайдуллайевнинг маърузаси ҳам муҳим аҳамият касб етди.

Тарихчи олим Т.Қозоқовнинг “Aхси номи билан боғлиқ топонимлар. Aхсикент ҳокимлари” мавзусидаги маърузаси эса илмий жамоатчиликнинг астойдил тадқиқий интилишларидан далолат бўлди. Филология фанлари доктори Неъматилла Отажонов таъкидлаганидек “Бобурнома” Иккинчи Ренессанснинг марвариди”.

Кеча давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Шундан сўнг, вилоят мақомчилар ансамбли ижросида Бобур Мирзо рубоийларига басталанган мақом қўшиқлари куйланди.

Турли фикр-мулоҳазалар алмашилган тадбир якунида бир гуруҳ иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва есдалик совғалари ҳамда Aхсикент тарихи билан боғлиқ янги нашрдан чиқарилган адабиётлар совға қилинди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]