Қозоғистонда Мир Алишер Навоийнинг 583 йиллигига бағишланган халқаро кўрик танловини ўтказилди
“Не назмки, ўтлуғ кўнгулдин чиқордим…”
Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳридаги Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг Ҳалқлар дўстлиги биносида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қозоғистон Республикаси бўлими, Қозоғистон Республикаси ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти, Жумабек Ташенов университети, Шимкент шаҳар ва Туркистон вилояти ЎЭМЖБ, Тошкент давлат хореография академияси ва Алишер Навоий номли Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида ғазал мулкининг шоҳу-султони Мир Алишер Навоийнинг 583 йиллигига бағишланган “Навоий ўқишлари” халқаро кўрик танловини ўтказилди. Тадбирга қозоғистонлик ва Фарғоналик ватандошларимиздан Хикматулла Эргашов, Эркин Воҳидов номли ижод мактаби ўқувчиси Нулифар Ҳакимова ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ўқувчилар иштирок этишди. Алмати шаҳридан Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Консули Дилшод Собиров ва элчи ёрдамчиси Жавохир Турсуновлар тадбирда фаол иштирок этиб ғолибларини Ташаккурнома ва совғалар билан тақдирладилар. Мазкур маънавий ва маданий тадбир туркий халқлар бирлиги, дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада ривожланишига ўзининг салмоқли улушини қўшиши яна бир карра ўз исботини топди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати