Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қозоғистонда Амир Темур номли мактабнинг замонавий янги ўқув биноси очилди

Қозоғистонда Амир Темур номли мактабнинг замонавий янги ўқув биноси очилди

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти Туркистон шаҳридажойлашган, Соҳибқирон Амир Темур бобмиз номи билан аталадиган  янги, 300 ўринли, уч қаватли,  ўқув корпуси билан биргаликда  спорт зал ва ошхона каби барча имкониятларга эга мактаб қад кўтарди. Ушбу янги ўқув даргоҳи  қурилиши  даркорлигини мутасадди ташкилотлар олдига кўндаланг масала қилиб қўйган собиқ директор Рўзбой Юсупов, ота-оналар қўмитаси раиси Олимжон Исетов, Қозоғистон Республикаси “Дўстлик” ҳамжамияти раиси, Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлим бошлиғи Икром Ҳошимжонов каби кўп  инсонларнинг  савобли ишда ҳиссаси мўл. Ўтган йил Соҳибқиронни таваллуд айёми арафасида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси Муҳаммад Алининг  мазкур мактаб жамоасига Амир Темурни кичик хайкалини Икром Ҳошимжонов тантанали равишда топширган эди. Шаҳарнинг Н.Тўрақулов кўчасида жойлашган илм масканига ўтган асрнинг  90 чи йилларида раҳбарлик  қилган чоғида мактабга соҳибқирон Амир Темур номини бердирган директор Азимжон Ҳожимуродовнинг руҳлари шод бўлсин. Амир Темур номли мактабнинг янги ўқув биноси муборак бўлсин.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]