Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Клеопатра” романи тақдимот бўлиб ўтди

“Клеопатра” романи тақдимот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 яанварь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Клеопатра” романи тақдимоти бўлиб ўтди.

Кечада тарихчи профессорлар, адабиётшунос олимлар, “Жадид” газетаси вакиллари, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Андижон вилояти ва Наманган вилояти бўлими бошлиқлари, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири, шоирлар ва ёзувчилар Темурбеклар мактаби ва ҳарбий академия лицейи ўқувчи-ёшлари, Тошкент давлат Жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат Шарқшунослик университети, Тошкент давлат Юридик университети, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети каби бир қанча олий таълим муассасаларининг адабиётга меҳр қўйган талабалари, Ўзбекистон Ёзхувчилар уюшмси ходимлари ва янги тарихий романни интиқлик билан кутган меҳмонлар, жумладан иштирок этишди.

Тадбирни уюшма раисининг биринчи ўринбосари Салим Ашуров очиб берди. Унда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, профессор Адҳамбек Алимбеков, “Жадид” газетаси муҳаррир ўринбосари Ҳумоюн Акбаров, адабиётшунос олим Сувон Мели ва бошқалар сўзга чиқди.

– Устоз ёзувчи Муҳаммад Али халқимизнинг тарихий илдизларини ўрганишга қаратилган, янги “Клеопатра” тарихий романини ёзди, – деди адабиётшунос Адҳамбек Алимбеков. – Адабиётимизда ўзига хос янгилик бўлган, сюжет чизиғига эга бу асар буюк миллий қаҳрамонимиз Спитамен, аниқроғи, унинг жанговар қизи Апама авлодига бориб тақаладиган Мисрнинг сўнгги маликаси ҳаётига бағишланган.

Миср ҳаётидан олиб ёзилган янги “Клеопатра” тарихий романи “Адабиёт” нашриётида чоп этилган бўлиб, 2022 йили “Йилнинг энг яхши асари” республика танловида “Энг яхши насрий асар” йўналишида ғолиб, деб топилган эди. Шунингдек ушбу роман рус тилига таржима қилиниб, “Звезда Востока” журналида ҳам чоп этилган эди.

Клеопатра Спитамен қизи Апаманинг ўнинчи авлоди эканини кўпчилик билмаслиги мумкин. Улуғ инсонларнинг қайси тупроқда туғилгани, унинг илдизи қайси Ватанга бориб уланиши катта аҳамиятга эга. Асарда кўплаб тарихий шахслар номлари бор. Буюк саркарда Искандар, Рим диктатори Юлий Цезарь, император Октавиан кабилар шулар жумласидандир.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Клеопатра” совға қилиниб, томошабинлар қувончига қувонч қўшилди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]