Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али Аҳмедов Қашқадарё вилоят ҳокими таклифи билан Қашқадарёда бўлди
Куни кеча Хлқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али Қашқадарё вилояти ҳокими таклифи билан Вилоятда бўлди. Ушбу сафардан кўзланган мақсад Соҳибқирон ҳазратлари таваллуд топган Хўжаилғор қишлоғида боғ яратиш, бу ерда Амир Темур ва Темурийлар даврини акс эттирадиган мажмуани бунёд этиш, шу орқали хорижлик сайёҳларни жалб этиш кўзда тутилган.
Фонд раиси Амир Темур хиёбонига туташ, Темурийлар даврида қурилган “Қози гузар” маҳалласидаги Рашид Ҳайдаров уй меҳмонхонаси билан танишди.
Шунингдек, Муҳаммад Али Аҳмедов “Шаҳрисабз” давлат қўриқхонаси тасарруфидаги “Маҳмуд Аминбой тарихий уйи”ни ҳам бориб кўрди.
Сайёҳларни таажжубга соладиган бу тарихий объектларни асл ҳолатини сақлаган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини шоҳиди бўлди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати