Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Амир Темур тимсолида ватан муҳаббати

Амир Темур тимсолида ватан муҳаббати

Бугун мамлакатимиз бўйлаб 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими томонидан 12 январь куни Наманган шаҳридаги 1 умумтаълим мактабида “Амир Темур тимсолида ватан муҳаббати” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни мактаб директори Аҳмаджон Садиқов кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи, таниқли шоир Жамолиддин Муслим аждодларимиз улуғлаб ўтган она тупроқ қадри, хусусан юрт тинчлиги ва барқарорлиги йўлидаги мардонавор кўраши ҳақида сўзлади.

Тарихчи ёзувчи ва таржимон Роза Казакбаева эса Амир Темур авлодларини Ватанга садоқати, улар қолдирган бой илмий мерос тўғрисида гапирди.

Мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нигора Ахунованинг “9 в” синф ўқувчилари билан тайёрлаган савол-жавоб викторинаси  тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]