Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Термиз шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Термиз шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 январь куни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг  32 йиллиги ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Термиз шаҳрида жойлашган 11506-рақамли ҳарбий қисмда маънавият ва маърифат тадбири ўтказилди.

Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлими вакиллари, ҳарбий қисм маъмурияти ва ҳарбийлари ҳамда тарихси олимлардан иборат бир неча юз киши иштирок этишди.

Кечани ҳарбий қисм бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Суҳроб Йўлдошев очиб бериб, барча иштирокчиларни касб байрами муносабати билан муборакбод этди. Шунингдек, кечада чиққан Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Исмон Маъдиевга ҳарбийларни қизғин табриклаб, Ватан ҳамда унинг даҳлсиз сарҳадлари ҳақида шеърлар ўқиб берди. Қолаверса Соҳибқирон ташкил этган армия ҳақида ҳам ўз билимларини томошабинлар билан ўртоқлашди. Кўтаринки кайфиятда бошланган тадбир қизиқарли тус олиб, савол-жавобларга бой тарзда якунланди. Кеча сўнггида соҳа ходимларига Фонднинг эсдалик совғаси сифатида Соҳибқирон бобомизга бағишланган китоблар топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]